Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайтида “Электрон сигаретлар таркибида тамаки йўқ, бироқ соғлиқ учун зарарли ва хавфли” дейилган хабар жойлаштирилди.

Ҳисоботда тамаки истеьмолига қарши курашда фақат Бразилия ва Туркия юқори кўрсаткичга эга бўлиб келаётганди. ЖССТнинг 2021 йил эълон қилган ҳисоботида улар сафига Маврикий ва Нидерландия ҳам қўшилгани айтилади.

ЖССТ ҳисоботида айтилишича, тадқиқотлар доирасида нафақат мамлакатларда чекишга қарши кураш қонунлар асосида олиб борилаётгани, балки, тамаки савдоси кўлами ҳам ўрганилган. Масалан, 87 фоиз мамлакатлар қонунчиликда чекишга қўйилган тақиқни бузганларга жарима жорий қилган. Бироқ уларнинг учдан бири ушбу қонун бажарилишига маблағ ажратган.

Европада чекиш туфайли кўп ўлим қайд этилмоқда, дейилади ЖССТ ҳисоботида. Агар профилактика ишлари самарали олиб борилганда эди, чекиш туфайли  касалхоналарга саратон, юрак-қон томир ёки респираторли хасталиклардан шикоят қилиб келадиган одамлар сони камаяр эди, дейилади хабарда.