Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман тиббиёт бирлашмасига карашли “Кенегес” оилавий шифокорлик пункти 7 мингдан ошиқ аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади.
Бу ерда айни вақтда ўттизга яқин малакали тиббиёт ходимлари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Замон талабларига мос шарт-шароитларга эга бирламчи тиббий муассасада республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда овул аҳолисини чуқурлаштирилган кўриклардан ўтказиш ва профилактика ишлари изчил олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА