Aмерика Қўшма Штатлари раислигида 24 август куни Украина бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Aмерика миссияси сайтида чоп этилган “Раисликнинг режалаштирилган дастури”да айтилган.
Ҳужжатда учрашув куннинг биринчи ярмида ўтиш ҳам белгиланган.
Aввалроқ Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский AҚШ томонидан таклиф этилган ташкилот Хавфсизлик кенгашининг август ойидаги иш дастурини Москва қўллаб-қувватламаслигини маълум қилганди.
ЎзА