Ҳиндистонда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг -59 кг вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида юртимиз шарафини Людмила Элефтериади муносиб ҳимоя қилди.
У даст кўтариш машқида 79 кг билан Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Силтаб кўтариш машқида эса 98 кг билан иккинчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа Людмила иккикураш натижасига кўра, 177 кг натижа билан олтин медаль билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири