Украина Президенти Владимир Зеленский девони раҳбари Андрей Ермак ижтимоий тармоқ орқали Саудия Арабистонида давлат раҳбарлари маслаҳатчилари томонидан Украина “тинчлик формула”си муҳокама қилинишини тасдиқлади.
Аввалроқ “Wall Street Journal” “Саудия август ойида Жидда шаҳрида Украина бўйича тинчлик музокараси ўтказмоқчи” мазмунида хабар тарқатган эди. Учрашувда 30 давлатдан вакил иштирок этиши, лекин Россия таклиф этилмагани айтилган.
Таъкидланишича, “Тинчлик формуласи” бандларини 50 дан ортиқ мамлакат аллақачон муҳокама қилмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Зеленскийнинг “Тинчлик формуласи” ультиматив шаклдаги талаблар тўплами эканини таъкидлаб, Киев ушбу ҳужжат ёрдамида Россиядан репарация ундириш, РФ ҳукумати устидан суд ташкил этишни кўзламоқда, деган.