“Доксури” довули Хитойнинг шарқий Фуцзянь музофотида 1 миллион 400 мингдан зиёд инсоннинг ҳаётига таъсир қилди, 363 минг киши хавфсиз жойга кўчирилди, деб ёзди якшанба куни “Фуцзянь Жибао” нашри.

Аввалроқ Марказий телевидение орқали мазкур улкан тайфун жума куни мамлакатнинг шарқий соҳилига етиб келгани маълум қилинган эди. 

Табиий офат 10 800 гектар экин майдонига зиён етказган, 90 уйни вайрон қилган. 346 иншоот жиддий шикастланган. Довул оқибатида иқтисодиёт 427 миллион доллар зарар кўрган.