Бирлашган Араб Амирликлари биринчи марта Хитой билан ҳамкорликда ҳарбий ҳаво кучлари қўшма машқини ўтказишни режалаштирди. Бу ҳақда ХХР Мудофаа вазирлиги маълум қилган.

Таъкидланишича, ушбу умумий машғулот йиллик режага ҳамда икки томон келишувига биноан, август ойида Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани ҳудудида бўлиб ўтади.  

“Мазкур тадбир икки мамлакат қуролли кучлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган”, – дейилади хабарда.