Европа футбол ассоциациялари иттифоқи – УЕФА Италиянинг “Ювентус” клубини бир йилга барча еврокубоклардан четлатиш бўйича якуний қарор қабул қилди, дея хабар берди “Championat.com” нашри.
Клуб расмий сайтига кўра, Турин клуби 20 миллион евро жарима тўлашига қарамай, Европа Конференция лигаси-2023/2024 мавсумини ҳам ўтказиб юборади.
Қайд этилишича, 2022 йил декабрда УЕФА томонидан клубнинг баҳсли баланси бўйича текширув бошланган ва молиявий фэйр-плей қоидаси бузилгани аниқланган.
Ўтган мавсум 62 очко билан “А” сериясида 7-ўринни эгаллаган жамоа Чемпионлар лигасидан қуруқ қолиб, Европа лигаси ярим финалигача борганди. Ўша мавсум “Ювентус” Италия кубогида ҳам ярим финалга чиққан.