Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимизнинг умидли чарм қўлқоп усталари 10 та медаллар шодасини қўлга киритди.

Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг 200 нафарга яқин ўсмирлари иштирок этган мусобақада терма жамоамиз аъзолари 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.

Ёш боксчиларимиздан А.Абдураимов,  Х.Қаҳҳоров,  Э.Бахтиёров, Ж.Олимжонов, К.Ҳамзаев олтин, С.Зарипов, Ф.Исмоилов, Ш.Алишеров, М.Алижонов кумуш ҳамда Ш.Қаҳҳоров бронза медалига эга чиқиб, тажрибали боксчиларимизнинг муносиб издошлари камолга етаётганини намойиш этди.

Т.Рўзиев, ЎзА