Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Президент йиғилишни якунлар экан, энди ҳеч кимнинг эскича ишлашига йўл қўйилмаслигини уқтирди.  

–Бугунги йиғилишда жами 31 нафар масъул раҳбар бўшатилди. Бундан кейин талаб жуда қаттиқ бўлади. Бундан буён янгича ёндашувлар асосида ишлаб, одамларимизни рози қиласизлар, ёки лавозимдан бўшатилиб, жавобгарликка тортиласизлар, – деди давлатимиз раҳбари.

Вилоят ҳокимлари ҳам ҳар ойда ҳудудидаги жиноятчилик оғир бўлган туманларда сайёр йиғилиш қилиб, ҳолатни танқидий кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

ЎзА