Пойтахтимиздаги “Алпомиш” спорт саройида ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё очиқ кубогида илк ғолиблар аниқланди.

Турнирнинг ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртларимиздан Абдулазизхон Шарофиддинов, Муҳаммаджон Машарипов, Ойбек Ражабов ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган бўлса, қизлар орасида Сарвиноз Абдусамадова, Лазиза Ҳайдарова, Сабина Азаматова, Райҳона Маматова каби умидли дзюдочиларимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Бугун мусобақанинг иккинчи кунида оғир вазн тоифасидаги ўсмирлар беллашади. Дастлурга кўра, бугун эркаклар ўртасида -73 кг, -81 кг, -90 кг, +90 кг вазн тоифаларида, қизлар ўртасида эса -57 кг, -63 кг, -70 кг, +70 кг вазнда ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири