Бугун, 28 июль куни Тожикистонда «CAFA Futsal Cup-2023» мусобақасининг 4-тур баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари гуруҳ босқичининг 4-турида Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, 3-турда Туркманистон жамоасига қарши майдонга тушган Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

“CAFA Futsal Cup-2023” ўйинларининг сўнгги тур баҳслари 30 июль куни бўлиб ўтади. Ўша куни Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон жамоаси билан куч синашади.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА