Бугун «Ханчжоу-2022» Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган жамоавий спорт турларининг гуруҳ баҳсларига қуръа ташланмоқда.

Ҳозирга келиб, мусобақада иштирок этадиган гандбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг рақиблари аниқ бўлди.

Қуръа натижаларига кўра жамоаларнинг жойлашуви қуйидагича кўриниш олди:

Аёллар:

“А” гуруҳи: Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қозоғистон, Таиланд.

“Б” гуруҳи: Хитой, Япония, Ҳиндистон, Гонконг, Непал.

Эркаклар:

”А” гуруҳи: Хитой, Қувайт, Таиланд.

“Б” гуруҳи: Қатар, Жанубий Корея, Гонконг.

“C” гуруҳи: Баҳрайн, Ўзбекистон, Қозоғистон.

“Д” гуруҳи: Саудия Арабистони, Эрон, Мўғулистон, Япония.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА