Метеорологларнинг таъкидлашича, шу кунларда Филиппинга ёпирилган «Доксури» довули Хитойнинг шимоли-ғарбий йўналиши бўйлаб Фуцзянь, Гуандун, Чжэцзян, Аньхой, Цзянси ва бошқа бир қатор провинциясига бостириб киради.

Маълумотга кўра, 27 июль куни довул Тайвань оролидан 220 километр масофада эди ва ҳозирда у соатига 10-15 километр тезликда шимоли-ғарбга яқинлашмоқда. Метеорологларнинг ҳисоб-китобича, довул шиддати Хитойнинг материк қисмига яқинлашган сари кучайиб боради.

ХХР фавқулодда вазиятларни бошқариш вазирлиги 4 минг киши ва кўплаб техникалар юқори ҳозирлик ҳолатига келтирилганини маълум қилган. Шунингдек, аҳоли ҳам тошқин ва ер кўчишлари эҳтимолидан огоҳлантирилмоқда.

ЎзА