Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Вилоятда вояга етмаганлар содир этган оғир жиноятларнинг 20 фоизи ва ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизи айнан Қўқон шаҳрига тўғри келган. Ачинарлиси, 47 нафар мактаб ва 18 нафар коллеж ўқувчиси жиноятга қўл урган. Бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.  

Ёшлар ишлари агентлиги, Хавфсизлик хизмати раисининг ёшлар сиёсатига масъул ўринбосари Қўқондаги вазиятни жиловлашда эътиборсизлик ва сусткашликка йўл қўяётгани танқид қилинди.

Шунингдек, ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун:  

– Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов;  

– Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.  

ЎзА