«New York Times» газетаси Пентагон вакилига таяниб ёзишича, Украина минглаб аскарларини жангга ташлаган.
“Украина қарши ҳужумнинг асосий зарбасини бошлади, захирада турган минглаб ҳарбий хизматчилар жангга ташланган, уларнинг кўпчилиги ғарб мамлакатларида тайёргарликдан ўтган”, – дейилади хабарда.
Газета бошқа манбаларга таяниб таъкидлашича, агар ҳаммаси муваффақиятли кечса, амалиёт бир ҳафтадан уч ҳафтагача давом этади.
Шунингдек, «Washington Post» Америка мулозими сўзларига таяниб ёзишича, ҳозирча “ушбу қадамнинг мақсади ноаниқ”.
“Украинанинг ушбу ҳаракати муҳим қадам эканлигига ҳозирча ишонч йўқ”, – деган ушбу мансабдор.
Украина қарши ҳужуми 4 июнда Жанубий Донецк, Артёмовск ва, биринчи навбатда, Запорожье йўналишида бошланган эди. Киев жангга НАТО тайёрлаган ва ғарб мамлакатлари ҳарбий техникаси, жумладан, «Leopard» танклари билан таъминланган бригадани ташлаган.