Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мукофот жамғармаси 40 минг АҚШ доллардан иборат турнирнинг иккинчи давра учрашувида ҳамюртимиз турнирнинг тўртинчи ракеткаси, қозоғистонлик Дмитрий Попкони мағлуб этди.
Биринчи сет тай-брекда 6/7(4) ҳисобида Попко фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда Ҳумоюн тажрибали рақибига биронта ҳам гейм бермади — 6:0. Ҳал қилувчи учинчи сетнинг учинчи геймидан сўнг Дмитрий баҳсни давом эттира олмаслигини билдирди. Бу, Султоновни 1/4 финалга йўл олишини таъминлади.
Мусобақанинг кейинги босқичида ҳамюртимиз ярим финал чиптаси учун ATP рейтингида 649-поғонада бораётган россиялик Евгений Филипповга қарши кортга чиқади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон теннис федерацияси.
Т.Рўзиев,
ЎзА