“Бока Хуниорс”, “Вилстерман”, “Ҳуракан”, «Панатинаикос», “Бенфилд” жамоаларида фаолият кўрсатган аргентиналик тажрибали футболчи Андрес Чавес энди “Насаф” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда ”Насаф” футбол клуби ахборот хизмати хабар берди.

Марказий ҳужумчи Чавес охирги пайт Аргентинанинг “Бенфилд” жамоаси сардори сифатида ҳаракатланди.

«32 ёшли аргентиналик футболчи мавсум охиригача “Насаф” сафида бўлади. Умид қиламизки Андрес Чавез жамоамизга кўплаб совринларни қўлга киритишда ёрдам беради», – дейилади клуб хабарида.

 

ЎзА