Нукусда мини футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 10 апрелидан футбол ва мини футбол спорт тури бўйича старт берилди. Унда 16-30 ёшли маҳалла жамоалари куч синашди.
Мусобақаларга Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ҳамда 68 та секторнинг қизлар жамоаси ғолиблик учун кураш олиб борди.
ДХХ кубоги доирасидаги футбол мусобақаларида 6 минг 360 нафар, мини футбол мусобақаларида 3 минг 392 нафар (544 нафар қиз) маҳалла ёшлари Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мусобақа натижаларига кўра мини футбол бўйича ўсмирлар ўртасида Хўжайли тумани “Мустақиллик” овул фуқаролар йиғини жамоаси биринчи, Тахтакўпир тумани “Тахтакўпир” шаҳарча фуқаролар йиғини жамоаси иккинчи, Нукус тумани “Ақманғит” шаҳарча фуқаролар йиғини жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Қизлар ўртасида Амударё тумани “Ҳалимбек” овул фуқаролар йиғини жамоаси биринчи, Кегейли тумани “Жалпақ жап” овул фуқаролар йиғини иккинчи, Шуманай тумани “Ақжап” овул фуқаролар йиғини жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, футбол бўйича ўсмирлар ўртасида Амударё тумани “Тўлқин” овул фуқаролар йиғини жамоаси учинчи ўринни эгаллаган бўлса, ғолиб жамоа 29 июль куни Элликқалъа туманида ўтказиладиган финал ўйинда аниқланади.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА