Ихтисослаштирилган “Defence24” портали Польша мудофаа вазирлиги берган маълумотга таяниб маълум қилишича, Польша Украинага жами 3 миллиард евро миқдорда ҳарбий кўмак берган.

Таъкидланишича, 2022 йил апрелда Варшава Киевга 1,5 миллиард евролик ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилган. Бир йил давомида миллиард евро йўналтирилди, кейинги 500 миллион эса сўнгги 3-4 ойга мўлжалланган. “Охирги икки ой қўллаб-қувватлаш сезиларли даражада кучайди”, – дейилади хабарда.

Польша мудофаа вазирлиги Украинага кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам тафсилоти сир тутилишини ҳам таъкидлаган.

 

ЎзА