Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида “WTT Youth Contender Almaty” халқаро турнири ўтказилмоқда. Мусобақада дунёнинг 13 давлатидан келган ёш стол теннисчилар рақобатлашмоқда.

Халқаро турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган стол теннисчиларимиз илк кунда юқори натижа қайд этди. Жумладан, U-17 тоифасида Асель Еркебаева, Шоҳрух Искандаров, U-13 тоифасида Аружан Камалова ҳамда Раҳматилло Абдурашидов мусобақанинг чорак финалга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада Марҳабо Магдиева, Аружан Камалова, Асель Еркебаева, Элеонора Шириева, Самира Қодирова, Шоҳрух Искандаров, Алихан Камолов, Раҳматилло Абдурашидов, Темурбек Нурмонов, Хуршид Аҳмедов, Диёрбек Дилшодов, Шаҳбозбек Ғуломиддинов, Амир Шириев юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири