Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг “Рома” жамоасидан «Кальяри» сафига ўтиш эҳтимоли борлиги ҳақида хабар берган эдик.

Кеча ҳамюртимиз Элдор Шомуродов «Кальяри» жамоасининг спорт базасига келиб, тиббий кўрикдан ўтди. «Кальяри» Шомуродовни 9 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олгани, ижара суммаси 1 миллион еврони ташкил этгани тасдиқланди.

Шомуродовнинг «Кальяри»даги ижара муддатида маошининг ярмини «Рома» тўлайди. Агар ҳужумчи тўлақонли сардинияликлар сафига ўтса, 2027 йилгача шартнома имзоланади.

Айтиш лозим, Шомуродов Италия “А” сериясининг якунланган мавсумида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширди.

«Мен янги саргузаштларга тайёрман. «Кальяри»га келганимдан жуда хурсандман» дея таъкидлаган Элдор Шомуродов.

ЎзА