Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтаётган жаҳон чемпионати қизғин паллага кирди. Кечаги дастурда эркаклар рапира, аёллар сабля қуролларида саралаш баҳсларини олиб борди.
Ҳамюртларимиз Г.Пердибоева (сабля) ҳамда D.Саъдуллаев (рапира) саралашдан муваффақиятли ўтиб, асосий 64 қиличбозлар рўйхатидан жой олди. Энди 27 июль куни улар навбатдаги босқичда куч синашади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,
ЎзА мухбири