ХХР АҚШга таҳдид солиш ёки мамлакатни халқаро майдондан сиқиб чиқаришга уринаётгани йўқ, деди Хитойнинг Вашингтондаги элчиси Се Фэн.

“Хитой АҚШни пойгада ортда қолдириш эмас, балки ривожлантиришга интилмоқда. Биз ҳали тараққий этишимиз керак”, – деди дипломат Аспен институти хавфсизлик масаласига бағишлаб ташкил этган форумда.

Таъкидланишича, яқинда Хитой раиси Си Цзиньпин АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда “икки мамлакат биргаликда ривожланиши ва тараққий этиши учун дунё етарлича кенг”, деганди.

“Хитой ҳар доим АҚШ билан барқарор ва соғлом муносабат ўрнатишни хоҳлайди”, – дея қўшимча қилган элчи. Унинг таъкидлашича, Пекин АҚШ билан рақобатга киришиш баҳонасида техника ёки савдо урушига интилаётгани йўқ.