Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов вьетнамлик инвестор, «Ming Sang Co Ltd» компанияси раҳбари Доан бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, хусусан, ипак маҳсулотларини Вьетнам давлатига экспорт қилиш юзасидан келишиб олинди.

Айни кунларда вьетнамлик делегация аъзолари республикамиз вилоятларида жойлашган ипакчилик корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, ипак маҳсулотлари сифати билан танишмоқда.

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА