«Париж-2024» Олимпия ўйинларининг саралаш мусобақаларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси октябрь ойида Испания U-21 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Хабарда айтилишича, ушбу учрашув 13 октябрь куни пойтахтимизда бўлиб ўтади.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА