Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан юртимизда 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” сифатида нишонланмоқда. Сана муносабати билан Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 27-30 июль кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Дўстлик” фестивалини ўтказадилар.
Фестивал доирасида Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча ҳудудларидаги нуфузли томоша майдонлари ҳамда сўлим хиёбонлари ва боғларида турли маданий, маънавий-маърифий, илмий-амалий каби байрамона тадбирлар ўтказилади.
Ушбу ташаббусни сиз ҳам биз билан бирга қўллаб-қувватланг. Кузатиб боринг, фестивал иштирокчисига айланинг!
Дўстлик кўприклари мустаҳкам бўлсин!
ЎзА