“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги янги раҳбари, жаноб Анди Аранитасининг тайинлови муносабати билан мазкур банкнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Ҳаргитаи хоним бошчилигидаги делегацияси ўртасида учрашув ўтказилди.
Бу ҳақда “Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмат маълум қилди.
Унда томонлар инвестиция фаолияти доирасидаги ҳамкорлик истиқболларига оид бир қатор муҳим масалалар хусусида сўз юритди. Шунингдек, “Йўл харитаси” шартномаларини имзолаш бўйича ҳам фикр алмашилди. Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Н. Зиёдуллаева, ЎзА