Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар ушланди.
Жумладан Б.А. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) ва А.Д. жами 3 минг 300 АҚШ долларини фуқаро С.А.дан 38,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан 250 АҚШ доллари, 81 минг 500 қозоқ тенгеси ва 50,7 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА