Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ҳамда тизим корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, инновацион тараққиётни жадаллаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу фотоэлектр станциясига монокристалл турдаги 1500 дан ортиқ панел ўрнатилган бўлиб, “Оn Grid” режимида ишлашга мўлжалланган. Яшил фотоэлектр станцияси ишга туширилиши билан йилига қўшимча 1,8 миллион.кВт/соат атрофида электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида, ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган суткасига 7000 кВт/соат электр энергияси ҳамда йилига 400 минг.куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади. Бундан ташқари, станциядаги йирик энергоқурилмалар электродвигателларига частота ростловчи қурилмалар, 380 дона қуёш панелли кўча ёритгичи ва 260 дона ҳаракат датчиклари биноларга ўрнатилиб, 253,2 минг.кВт/соат электр энергияси иқтисод қилинди.
Айни пайтда корхонада энергия тежовчи ускуналарни кенг татбиқ этиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, қуввати 90 кВтли 250 дона ва 150 кВт ли 130 дона, 27 дона частота ростловчи қурилма ва 100 дона ҳаракат (сенсор) датчигини корхонанинг ҳудудларига ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА