Тарих ҳар доим АҚШ ва Хитой бир-бирини душман ҳисобламаслиги кераклигини кўрсатиб келган, деди собиқ давлат котиби Генри Киссинжер Пекин шаҳрида ХХР мудофаа вазири Ли Шанфу билан учрашувда.
“Ҳозирги замонда таҳдид ва имконият бирга намоён бўлади, Хитой ва АҚШ ўртадаги тушунмовчиликни бартараф қилиши ва можарога йўл қўймаслиги керак. Тарих ва амалиёт АҚШ ва Хитой бир-бирига қарши бўлмаслиги кераклигини кўрсатиб келмоқда”, – деди Киссинжер.
Сиёсатчи таъкидлашича, бу икки давлат ўртасида уруш бошланса, бирор арзирли натижага эришиб бўлмайди.
“Икки томон ҳам босиқлик кўрсатиши, биргаликда ишлаши ва ривожланиши керак. Икки мамлакат армияси ҳамкорликни кучайтириши, ўзаро муносабатда ижобий натижага эришиши ҳамда бутун дунёда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаши лозим”, – дея қўшимча қилди Киссинжер.