Куни кеча АҚШ Миссури штатида жойлашган “Ford” заводини ёпиш ҳамда ишчиларни эвакуация қилишга тўғри келди. “ABC” телеканали полицияга таяниб хабар беришича, бунга завод ҳудудида бир киши қурол ва портловчи модда олиб юргани сабаб бўлган.

“Полиция хавфдан огоҳ бўлгач, ишчилар хавфсиз жойга олиб ўтилди”, – дейилади хабарда. Таъкидланишича, қўлида қурол, тўппонча ва портловчи қурилма кўтариб олган шубҳали одам ҳожатхонага беркиниб олган. Тартиб посбонлари маълумотига кўра, вазиятни мутахассислар синчиклаб текшириб чиқмагунча, завод ёпиқлигича қолади.