Америка матбуоти президент сайлови кампаниясига жиддий қизиқиш билан қарайди. Турли рейтинг ва таҳлил марказлари баҳосига таяниб, турли тахминлар ўртага ташланади, жамоатчилик ўртасида баҳс, мунозара авж олади. Шу боис АҚШда сиёсий воқеалар фуқароларнинг турфа муносабатини юзага чиқаради. Қолаверса, мана шундай муҳокамаларда бўлғуси давлат раҳбарлиги учун кимнинг имконияти қандайлиги ойдинлашади.

Куни кеча “Politico” нашри Флорида штати губернатори, кейинги йил бўлиб ўтадиган сайловда президентликка даъво қилаётган Рон ДеСантис маблағ етишмовчилиги сабаб ходимларини ишдан бўшатади, деб ёзди мунозаралардан хабардор манбага таяниб.

Қайд этилишича, ўтган ҳафта 10 киши ишдан бўшатилган. Қисқартириш тўғрисидаги қарор ДеСантис кампанияси учун маблағ йиғиш режасига ўзгариш киритиш истаги туфайли қабул қилинди. Жорий йил иккинчи чоракда тўпланган 20 миллион доллар хайрия маблағининг 1 миллиондан кўпи иш ҳақи, солиқ имтиёзи, суғурта ва ҳоказо мақсадларга сарфланган.

ДеСантиснингмолиявий имкониятини аввалроқ CNNтелеканали ҳам таҳлил қилиб, номзоднинг иккинчи чоракда йиққан пули республикачи рақиби, собиқ президент Дональд Трамп жамғармасидан 1,75 баробар камлигини билдирган.

Шундай бўлса-да, Флорида губернатори тўплаган 20 миллион доллар хайриянинг ўзи ҳам яхши натижа экани айтилмоқда,чункиушбу маблағ расман номзоди кўрсатилганидан, атиги, олти ҳафта ўтиб йиғилди.

Демократлар номзоди кичик Роберт Кеннеди эса донорлардан бор-йўғи 6,3 миллион доллар олишга муваффақ бўлди.

Умуман, сайлов кампанияси учун пул тўплаш борасида амалдаги президент Жо Байденнинг олдига тушадигани топилмаяпти. “The Hill”  нашри 2023йил иккинчи чоракда амалдагидавлат раҳбари донорлардан йиғилган маблағ бўйича барча рақибларини, жумладан, ўзидан олдинги Президент Дональд Трампни ҳам ортда қолдиргани ҳақида ёзди. Бу Жо Байден 2024 йил давлат раҳбари лавозимига қайта сайланишига ишончни орттиради.

Здобутки Джо Байдена за 2022 рік | Новини.live

“Байденнинг маблағ йиғиш кўрсаткичи Трамп ва бошқа ҳар қандай номзодникидан икки баробар кўплиги унга кучли иккинчи чоракни тақдим этади”,  –дейди нашр.

Хабарларга кўра, иккинчи чоракда Байден 72 миллион доллар тўплаган. 400 мингга яқин донор унинг кампанияси учун 670 минг доллар  хайрия қилган.

Бу борада Трампнинг ҳам аҳволи яхши. У иккинчи чоракда 35 миллион доллардан кўпроқ йиғди ва бошқа республикачи номзодлардан ўзиб кетди.

Трамп хочет заставить Зеленского и Путина заключить мирное соглашение - Korrespondent.net

Маълумки, сайлов кампанияси анчагина маблағ талаб қиладиган амал. Маблағни осон ва кўп йиғиш номзодларнинг нафақат молиявий аҳволини белгилайди, балки сайланиш имконияти юқорилигини ҳам билдиради. Зеро, сайлов компанияси учун тўпланадиган маблағ, асосан, сайловчилар хайриясидан шаклланади. Бу эса номзоднинг аҳоли орасида машҳурлиги, унга нисбатан хайрихоҳлик қай даражада эканини ҳам кўрсатади. Шу боис Америка матбуоти номзодлар сайлов кампанияси давомида қанча маблағ тўплай олганига ҳам эътибор қаратишади.

АҚШда президентлик сайлови 2024 йил ноябрга белгиланган. Амалдаги етакчи Жо Байден ҳам «бошлаган ишини якунлаш» учун иккинчи муддатга номзодини қўйишини апрель ойида расман эълон қилди ва сайлов кампанияси веб-сайтини ишга туширди.

С.Раҳимов, ЎзА