Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида мамлакатимиз юнон-рум кураши вакиллари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига мушарраф бўлди.

Беллашувлар якунига кўра, терма жамоамиз аъзоларидан Алишер Ғаниев, Ҳусниддин Олимбоев, Абдулло Алиев олтин, Илёсжон Абдиназаров ва Дамирхон Раҳматов кумуш, Қувончбек Яхшибоев ва Абдуллоҳ Абдумуталибов бронза медалларига эга чиқди.

Истеъдодли спортчиларимизнинг эришган ушбу натижалари туфайли терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Қитъа чемпионати низомига биноан энди ушбу ёш тоифасида аёллар ҳамда эркин кураш усталари орасида кучлилар аниқланади.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА