Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Фуқаролар А.А., А.Д. ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси перинитал маркази ходими Г.Д. фуқаро Г.У.ни Нукус шаҳар перинитал марказига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 15 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири