Замонавий дунёда турли соҳа ижодкорлари, кашфиётчилари кўпайиши билан бир қаторда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳам баъзи ўринларда муаммо даражасига чиққан. Интернетнинг кенг оммага кириб келиши, унда ўз ижод маҳсулини намоён этиш имконияти плагиаторларга ҳам бировнинг меҳнатидан фойдаланишнинг қинғир эшикларни очиб бергани сир эмас.

Муаллифлик ҳуқуқи замонамизнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланиб, ундаги ҳар бир муаммоли масалалар бўйича Қонунчиликда ҳуқуқий асослар белгиланган. Юридик фанлари доктори, профессор, санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Палатаси раиси Бобоқул Тошев билан ўтказилган туркум видеолавҳаларни кузатиб боринг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.

Батафсил:

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА