2022 йилда Ўзбекистонда 48 734 та никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилган. Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажрашишлар сони – 1,4 промиллени ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажрашиш ҳолатлари сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилди – 5901 та.

Ундан кейинги ўринлардан ажрашиш ҳолатлари сони мос равишда 5445 та ҳамда 5098 тани ташкил этган Фарғона вилояти ва Тошкент вилояти жой олди.

Никоҳни бекор қилиш тартиби, ушбу жараён вақтида юзага келадиган масалалар бўйича асосий 10 та саволга Миробод тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Гулноза Пардаева жавоб берди.

Батафсил:   

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА