Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хизмати ходимлари ўртасида танлов бошланди.

Уч кун давом этадиган тадбирга Тошкент шаҳри, вилоятлардан ва республикамиздан соҳа ходимлари иштирок этмоқда.

«Туран» стадионида бўлиб ўтган очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов  ва бошқалар нутқ сўзлаб, танлов иштирокчиларига омад тилади.

Таъкидланганидек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг касбий тажрибасини ошириш, уларнинг хизмат, ҳарбий, жисмоний махсус тайёргарлигини такомиллаштириш,  ўзлаштирган назарий билимлари билан кўнликмаларини аниқлаш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шулар қаторида анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур танлов муҳим аҳамият касб этади.

Танлов иштирокчилари Йўл ҳаракати қоидалари бўйича назарий имтихон, норматив ҳужжатларни ўзлаштириш йўналишида  тест синови, светофор ва тартибга солувчи белгилар бўйича амалий машқ босқичларида ўзларининг билим ҳамда кўнликмаларини намойиш этади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини яна да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жорий йил  16-мартдаги «Ички ишлар органлари Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ўртасида республика танловини ўтказиш тўғрисида»ги буйруғи асосида ўтказилмоқда.

Д.АБИБУЛЛАЕВ,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги.