Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш бўйича кечган шиддатли баҳсларда Фарида Солиева кумуш, баландликка сакраш йўналишида Светлана Радзивил бронза медали соҳибига айланди.
Навоий вилоятида камолга етган 22 ёшли Фарида Солиева финал дастурида 52.95 сония натижа қайд этиб, марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди. Ушбу натижа билан спортчимиз шахсий рекордини янгилашга эришди. Олтин медаль Шри-Ланка, кумуш медаль эса ҳиндистонлик спортчи қизга насиб этди.
1.75, 1.80 ва 1.83 метр баландликдаги тўсиқлардан биринчи уринишдаёқ ўта олган Светлана 1.86 метр баландликка келганида омадсизликка учради. Ушбу йўналишда олтин ва кумуш медалларни қозоғистонлик атлетлар қўлга киритди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА