Хитой 2030 йилга келиб Ойга одам юборишни режалаштирмоқда, мақсад Ернинг табиий йўлдоши юзасида илмий-тадқиқот ўтказиш, деди чоршанба куни ХХР фазовий парвоз дастури бошқармаси бош муҳандиси ўринбосари Чжан Хайлянь.
“Мамлакатимиз 2030 йилгача Ойга одам жўнатишни ният қилган, шундан кейин табиий йўлдошимиз юзасида синов станцияси қуриш ва тизимли, узлуксиз тадқиқот олиб бориш, техник тажриба амалга оширишни бошлаймиз”, – дейди мутахассис. Унинг сўзларини “Чжунго жибао” газетаси келтирган.
Таъкидланишича, Ойга одам жўнатишда иккита ракета-ташувчидан фойдаланилади. Чжан Хайлянь маълум қилишича, бу вазифани муваффақиятли бажариш учун хитойлик тадқиқотчилар янги техника, жумладан, “Чанчжэн-10” ракета-ташувчи, одам бошқарадиган янги авлод фазо кемаси ва луноход, Ойга қўнадиган модуль яратиш устида иш олиб боришяпти.