Ҳамюртимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини супер ярим ўрта вазнда (69,8 кг) “WBА” рейтингида 3-ўринда бораётган Буюк Британия вакили Жеймс Меткалфга қарши ўтказади.

Matchroom промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Ҳирд хабарига кўра, ҳозирда ушбу баҳс статусини белгилаш бўйича “WBА”’га таклиф юборилган бўлиб, таклиф тасдиқланса, мазкур жанг камар учун бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, И.Мадримов профессионал фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, 9 (6 нокаут) ғалаба ва битта техник дуранг қайд этган. У сўнгги жангини ўрта вазн тоифасида ўтказиб, Рафаэл Игбоквени очколар бўйича мағлуб этган.

Маълумот учун, бўлажак рақиб Жеймс Меткалф эса профессионал рингга 27 бора кўтарилган бўлиб, 25 (15 нокаут) маротаба ғалаба қозонган ва икки марта мағлубият аламини татиб кўрган.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири