Францияда давом этаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати атлетларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Дунё биринчилигининг аёллар ўртасида кечган F13 классидаги найза улоқтириш баҳсларида Нозимахон Қаюмова ҳамда F57 классидаги диск улоқтиришда Моҳигул Ҳамдамова кумуш медалга сазовор бўлди. Эркаклар ўртасидаги F12 классида ядро улоқтириш мусобақасида Элбек Султонов бронза медаль билан тақдирланди.

Хабарингиз бор, мазкур чемпионат келгуси йили Париж шаҳрида ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия беради. Шу тариқа, юқоридаги уч пара атлетларимиз ҳам тўрт йилликнинг энг муҳим спорт тадбири бўлган Паралимпия ўйинларига йўлланма олди.

Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА мухбири