Мисрнинг “Ал-йавм ас-сабиъ” (youm7.com) нашри саҳифаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якуни ҳақида мақола эълон қилинди. Муаллиф номзодлар орасида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани, сайлов халқаро ва миллий мезонлар, янгиланган Конституция нормалари асосида, кўтаринки руҳда ўтгани, шунингдек, муддатидан илгари ташкил этилган сайловда фуқаролар фаол иштирок этгани батафсил ёритилган.
Мақолада 47 давлат, 15 халқаро ташкилот вакиллари – саккиз юз нафарга яқин халқаро кузатувчи сайловни бевосита кузатиб боргани, жами 1 400 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари ёритиб боргани таъкидланган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА