Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг дастлабки кунида терма жамоамиз вакиллари икки медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асила Мирзаёрова 5,13 метр натижа қайд этди ва якунда олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Кубаро Ҳакимова 9,83 метр натижа билан кумуш медални терма жамоамиз захирасига қўшиб қўйди.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Асила Мирзаёрова ҳамда Кубаро Ҳакимова жаҳон чемпионатидаги ушбу натижалари орқали келгуси йил Парижда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлди.
Бу пара енгил атлетикачиларимиз орасида «Париж-2024» Паралимпия ўйинлари учун дастлабки лицензия ҳисобланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири