Бангкокда ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 62-Бош Ассамблеясида қитъамиз миқёсида ўтказиладиган бир қатор комплекс мусобақалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Унга кўра, жорий йилнинг ноябрь ойида Таиланднинг Бангкок ва Чонбури шаҳарларида ўтиши режалаштирилган VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари 2024 йилнинг февраль-март ойларига қолдирилди.

Хитойнинг Харбин шаҳри 2025 йил ўтказиладиган IX қишки Осиё ўйинлари мезбонлигини қўлга киритди.

 

Ж.Тошхўжаев,

ЎзА