Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов Нукус шаҳри 83-сайлов участкасида юрт равнақи, аҳоли фаровонлиги учун овоз берди.

“Қумбиз овул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мазкур сайлов участкасида 2 минг 812 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Шундан сайлов куни турли сабаблар билан яшаш манзилида бўла олмайдиган 179 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берган. Шунингдек кекса ёшдаги, ногиронлиги бўлган сайловчиларнинг уйида овоз бериши ташкил этилди.

Президент сайловида ёшлар фаол иштирок этмоқда. Шу куни 15 нафар ёш биринчи марта овоз берди.

–Ҳудудимиз аҳолиси Президент сайловида фаол иштирок этмоқда, – дейди сайлов участкаси раиси Паруазхан Орманова. – Ҳозиргача 1789 нафар фуқаронинг овоз бергани бунга яққол мисолдир.

Сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА