Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Улуғбек Иноятов пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 299-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида жойлашган 427-сайлов участкасига оиласи билан бирга ташриф буюриб, овоз берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов фаол давом этмоқда.

Назокат Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (суратлар), ЎзА