САЙЛОВ-2023
Бугун юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов қизғин бошланди.
Фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, сайловда фаол иштирок этаётган аҳоли вакиллари ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз бермоқда. “Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Робахон Маҳмудова бугун Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 21-сайлов участкасига оилавий ташриф буюрди. Сайловлар жараёнида иштирок этиб, овоз берди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, ушбу сайлов участкасида 1470 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, 51 нафари муддатидан олдин овоз берган.
Сайловлар давом этмоқда.
ЎзА