Қўшма Штатлар Украинага “Исроил модели” асосида, мамлакат НАТОга аъзо бўлгунга қадар хавфизлик кафолатини беришга тайёр. Бу ҳақда Президент Жо Байден “CNN” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Украина ҳали НАТОга киришга тайёр эмас, бу жараён “барча шартлар бажарилиши учун маълум вақт талаб этади”.
Америка раҳбари “айни масалани Украина Президенти Владимир Зеленский билан муҳокама қилган”ини таъкидлади.
– Биз Исроилга мудофаа учун зарур қурол-аслаҳа, жиҳозлар етказиб бериш усули билан хавфсизликни таъминлашга тайёрлигимизни айтдим, – деди АҚШ Президенти. – Жараён “оташкесин тўхтаб, тинчлик музокараси бошлангунча” шарти асосида давом этади. Киевнинг Шимолий Атлантика аляьнсига зиддият тугамасдан аъзо бўлиши НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувни юзага келтиради.