Президент Садир Жапаров Қирғизистон қароргоҳи учинчи мамлакатда жойлашган хорижий давлатлар элчихоналари учун ер ажратишга тайёр эканини маълум қилди.
Қирғизистон етакчиси Фаластин, Қувайт, Баҳрайн, Дания ва Грузия мамлакатларининг Фавқулодда ва мухтор элчилари билан учрашувда шу ҳақда маълум қилди. Президент таъкидлашича, Қирғизистон мустақилликка эришгандан кейин дунёнинг барча мамлакатлари билан сиёсий мулоқотни, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириб келмоқда. Жумладан, Фаластин, Қувайт, Баҳрайн, Дания ва Грузия билан ҳам ўзаро манфаатли, самарали шерикликни йўлга қўйишга тайёр. Бу уч давлат Бишкекда элчихона биносига эга эмаслиги боис, қароргоҳи учинчи мамлакатда жойлашган. Президент элчиларни Қирғизистонда дипломатик миссия очишга чақириб, бунинг учун Бишкекда ер ажратишга тайёр эканини билдирди.